Спорт журналистикасига бағишланган Бутунроссия фестивал-танловида ўзбекистонлик суратчи совриндор бўлди

Москва шаҳрида спорт журналистикасига бағишланган «Энергия побед» VIII Бутунроссия фестивал-танлови бўлиб ўтди. Россия Миллий олимпия қўмитаси, Россия спорт журналистлари федерацияси ва «Газпром» компанияси томонидан ташкил этилган танловда турли йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Эътиборлиси, «Рус тилида фаолият олиб борадиган хорижий ОАВдаги энг яхши фоторепортаж» йўналишида ҳамюртимиз Анвар Ильясов учинчи ўринни қўлга киритди.

Ушбу йўналишда ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича бўлди:

1-ўрин: Сергей Саврасов, «Spacesuit Media» фотоагентлиги, Семилуки шаҳри.
2-ўрин: Кирилл Кудрявцев, «Агентство Франс-Пресс» ахборот агентлиги, Москва шаҳри.
3-ўрин: Анвар Ильясов, «Жаҳон» ахборот агентлиги, Тошкент шаҳри.

Маълумот учун, Анвар Ильясов 40 йилдан буён фотожурналистика соҳасида фаолият олиб боради. 2000 йилдан бошлаб у 5 та Олимпиада, 5 та Осиё ўйинларида фотосуратчи сифатида ишлаган. Шунингдек, дзюдо, спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатлари, футбол учрашувларида спортчиларимизнинг турли ҳолатлари, қувончли онлари акс этган суратларни тарихга мухрлаган.

Эътиборингизга Анвар Ильясов томонидан ушбу танлов учун жўнатилган суратларни тақдим этамиз:

Миллий олимпия қўмитаси Анвар Ильясовни табриклайди ва ижодий фаолиятида муваффақиятлар тилайди.

1 Dekabr, 2018|Янгиликлар|