Тошкентда аёллар кураши бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди

Пойтахтимизда аёллар кураши бўйича Ўзбекистон кубоги старт олди. Мусобақа икки ёш тоифасида – катталар ҳамда 1999-2001 йилларда туғилган спортчилар ўртасида ўтказилади. Ҳар икки йўналишда ҳам 10 та вазн тоифасида беллашувлар ташкил қилинади. Баҳсларда Республикамизнинг турли ҳудудларидан 100 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда. Турнир «Динамо» спорт клубида ўтказилмоқда. Мусобақа эртага ниҳоясига етади.

1 Dekabr, 2018|Янгиликлар|