Санжарбек Раҳмонов америкалик рақибга қарши рингга кўтарилади

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган боксчимиз Санжарбек Раҳмонов навбатдаги жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди.

Флойд Мэйвезерга қарашли промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилаётган Санжар 7 декабрь куни (Тошкентда 8 декабрь тонгида) Лас-Вегасда америкалик Жонатан Стилга қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, Санжар шу кунгача проф боксда 12 та жанг ўтказган. Боксчимиз жангларининг 10 тасида ғалаба қозонган (5 таси нокаут билан). 1 та жангда дурангга эришган бўлса, 1 маротаба мағлубиятга учраган. Унинг рақиби Жонатан Стил эса бунгача профессионал рингда 10 маротаба рингга кўтарилган. У жангларининг 8 тасини ғалаба билан тугатган (6 таси нокаут). Шунингдек, 1 маротабадан дуранг ва мағлубиятни қайд этган.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу жангда боксчимизга омад тилайди.

 

30 Noyabr, 2018|Янгиликлар|