Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Туркияда йиғинни бошладилар

Хабарингиз бор, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси Токио 2020 Олимпия ўйинларига нафақат лицензия қўлга киритиш, балки кунчиқар юрт мезбонлик қиладиган мусобақада совринли ўринлардан бирига эга чиқишни мақсад қилган. Бу йўлда камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси спортчиларига шарт-шароитлар яратилиб, турли йиғинлар ташкил этиб берилмоқда. Ана шундай йиғинларнинг навбатдагиси Туркиянинг Самсун шаҳрида ўтказилади.

Ўқув-машғулот йиғинида вакилларимиз қуйидаги таркибда иштирок этадилар:

Сардор Рустамов
Зокиржон Гафуров
Жамшид Содиқов
Мунира Нурманова
Зиёдахон Абдусатторова
Камола Юнусова

Мураббийлар:

Гулнора Арипова
Владимир Леквишвили.

Йиғин 29 декабрга қадар давом этади.

29 Noyabr, 2018|Янгиликлар|