Академик эшкак эшиш. Спортчиларимиз навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини бошлашди

Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари 26 ноябрдан бошлаб Тошкент денгизида ўқув-машғулот йиғинига киришдилар. Машғулотларда 24 нафар спортчи иштирок этмоқда. Спортчилар мураббийлар Т.Исобоев, Б.Бобожонов, С.Тян қўл остида шуғулланмоқдалар. Уларга шунингдек тегишли мутахассислар томонидан хизматлар кўрсатилмоқда.

Ушбу ўқув-машғулот йиғини терма жамоамиз аъзоларини халқаро мусобақаларга муносиб тарзда тайёрлаш мақсадида ўтказилмоқда. Йиғин 19 декабрга қадар давом этади.

28 Noyabr, 2018|Янгиликлар|