Ўзбекистон стол тенниси федерацияси билан Токио 2020 Олимпиадасига тайёргарлик жараёни муҳокама этилди

Сир эмаски, Ўзбекистон Токио 2020 Олимпиадасида ўз олдига улкан мақсадларни қўйган. Ватанимиз бир ярим йилдан сўнг кунчиқар юртда ўтказиладиган Олимпия ўйинларида нафақат лицензиялар, балки медаллар сони ва сифати бўйича ҳам рекордларни янгилашни мақсад қилган. Бу борада Миллий олимпия қўмитасида иш аллақачон бошлаб юборилган. Шу мақсадда МОҚда бир неча кундан буён спорт федерациялари билан учрашув ташкил қилинмоқда ва Олимпия ўйинларига тайёргарлик кенг муҳокама қилинмоқда.

Бу сафарги йиғилиш Ўзбекистон стол тенниси федерацияси вакиллари билан ўтказилди. Федерация раиси Саида Маҳмудова Миллий олимпия қўмитаси ишчи гуруҳини Токио 2020 Олимпиадасига атаб ишлаб чиқилган режа билан таништирди. Спортчиларимизнинг бугунги кундаги ҳолати, Олимпия ўйинларига лицензия берувчи мусобақалар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, олдинда турган муаммолар, камчиликлар таҳлил қилинди.

 

28 Noyabr, 2018|Янгиликлар|