Ўзбекистон кубоги. Эркин кураш баҳсларида ҳам мезбонлар тенгсиз

Кеча Бухорода спорт курашлари бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги ўтказилаётганлиги ҳақида хабар қилгандик. Жамоавий тизимда ташкил этилаётган мусобақанинг юнон-рум кураши бўйича баҳсларида Бухоро терма жамоаси вакиллари биринчи ўринни қўлга киритгандилар.

Энди мусобақада эркин кураш беллашувлари якунига етди. Унга кўра, эркин курашчилар ўртасидаги баҳсларда ҳам мезбон Бухоро терма жамоаси спортчилари ғалаба қозониб, турнир ғолибига айландилар. Иккинчи ўринни Қорақалпоғистон терма жамоаси аъзолари эгаллаган бўлсалар, кучли учликка андижонлик полвонлар якун ясашди.

 

25 Noyabr, 2018|Янгиликлар|