Миллий олимпия қўмитаси Республика бўйлаб енгил атлетика бўйича навбатдаги селекция ишлари бошланаётганини маълум қилади

Хабарингиз бор, Миллий олимпия қўмитаси терма жамоаларимиз учун муносиб номзодларни саралаб олиш мақсадида бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда. Бунгача янги номларни кашф этиш мақсадида турли спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Ташкилот энди янги номзодларни саралаш мақсадида селекция кўрик-танлови ўтказади.

Агарда Сиз:

-жисмонан ривожланган ва бақувват йигит-қизлар қаторида бўлсангиз;

-бўйингиз 190 сантиметр ва ундан юқори бўлса;

-спорт билан шуғулланишингизга қарши тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлмаса;

-ўз олдингизда юқори мақсад қўя олсангиз;

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Сизни вилоят марказий стадионида ташкил этиладиган кўрик-танловда иштирок этишга таклиф қилади!

Танлов ўтказиладиган кун ва манзил қуйидаги жадвалда кўрсатилган:

24 Noyabr, 2018|Янгиликлар|