Қиличбозлик федерацияси билан Токио Олимпиадаси учун режалар муҳокама қилинди

Хабарингиз бор, шу кунларда Миллий олимпия қўмитасида мамлакатимиздаги спорт федерация ва ассоциациялари билан йиғилишлар ташкил қилинмоқда. Бунгача енгил атлетика, бокс, дзюдо, оғир атлетика, гимнастика, сув спорти, гандбол, баскетбол каби спорт федерациялари вакиллари билан Токио 2020 Олимпиадаси учун ишлаб чиқилган стратегия муҳокама қилинди.

Миллий олимпия қўмитасидаги навбатдаги учрашув Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси вакиллари билан ўтказилди. Сир эмаски, қиличбозлик спорт турида Олимпия ўйинларига лицензия қўлга киритиш осон бўлмаган вазифалардан бири ҳисобланади. Аммо, Токио Олимпиадаси учун мақсадлар жиддий. Ўтказилган йиғилишда қиличбозларимизнинг тайёргарлик режалари, хорижий етакчи мамлакатлар тажрибасини синаб кўриш, ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Олимпия ўйинларига лицензия берувчи турнирлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан қиличбозларимизнинг бунгача ўтказилган мусобақалардаги натижалари таҳлил қилинди.

24 Noyabr, 2018|Янгиликлар|