Оксана Чусовитина жаҳон кубогида финалга йўл олди

Германиянинг Котбус шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги ўтказилмоқда. Мусобақада спортчиларимиз Оксана Чусовитина ҳамда Сабина Туробова юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Гимнастика афсонаси Оксана Чусовитина ўзининг севимли йўналиши ҳисобланган таяниб сакраш машқларида 14,416 балл билан учинчи натижани кўрсатди ва финалга йўл олди. Энди ҳамюртимиз эртага медаллар учун стартга чиқади. Бу борада Бразилия вакиласи Ребека Адраде (14,766) биринчи бўлди. Иккинчи натижани эса АҚШ спортчиси Жэйд Кэри (14,483) кўрсатди.

Брус машқларида қатнашган Сабина Туробова эса 8,708 балл билан 25-ўриндан жой олди.

23 Noyabr, 2018|Янгиликлар|