Бугун таэквондочиларимиз Фужайра Гран-Присида иштирокларини бошлайдилар

Хабар бериб ўтганимиздек, 22-23 ноябрь кунлари БААнинг Фужайра шаҳрида таэквондо WTF бўйича якуний Гран-При турнири ўтказилади. Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик таэквондочилар ҳам иштирок этишади.

Мусобақада юртимиз шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қиладилар:

Эркаклар:
-80 кг: Никита Рафалович
+80 кг: Дмитрий Шокин

Аёллар:
-67 кг: Нигора Турсунқулова.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа ғолиби 6000 АҚШ доллари ва 80 рейтинг очкосига эга бўлади. Кумуш медаль соҳиби 3000 АҚШ доллари ва 48 рейтинг очкоси билан мукофотланади. Бронза медалига сазовор бўлган спортчи эса 1000 АҚШ доллари ва 28,8 рейтинг очкосини ўз ҳисобига қўшиб қўяди.

22 Noyabr, 2018|Янгиликлар|