Таэквондочиларимиз жамоалар ўртасидаги жаҳон кубогида қатнашадилар

Кеча таэквондочиларимиз Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳридаги Гран-При турнирида иштирок этишлари ҳақида хабар қилгандик. 22-23 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Якуний Гран-Прида Дмитрий Шокин, Никита Рафалович ва Нигора Турсунқулова каби спортчиларимиз иштирок этишади.

24-25 ноябрь кунлари эса Фужайранинг ўзида жамоалар ўртасида жаҳон кубоги ташкил қилинади. Мазкур мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам қатнашадилар. Баҳсларда юртимиз шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилишади:

Максим Рафалович
Ҳожиакбар Зокиров
Зуҳриддин Ҳонимқулов
Шаҳбоз Тусматов.

Захира таркиби:

Дмитрий Шокин
Суҳроб Бобобеков
Ниёз Пўлатов.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу мусобақаларда таэквондочиларимизга муваффақиятлар тилайди.

21 Noyabr, 2018|Янгиликлар|