«Dubai Cup». Олимпиячиларимиз бугун Қувайтга қарши майдонга тушадилар

Хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларида давом этаётган «Dubai Cup» мусобақасида иштирок этмоқда. Бунгача вакилларимиз Япония билан 2:2 ҳисобидаги дурангни қайд этган бўлсалар, мезбон БАА терма жамоаси 2:0 ҳисобида таслим этилганди. Олимпиячиларимиз бугун мусобақа доирасида Қувайт терма жамоасига қарши майдонга тушадилар. Учрашув маҳаллий вақт билан 18:30 да, Тошкент вақти билан 19:30 да бошланади.

Қайд этиш лозимки, мазкур мусобақа орқали мураббийлар штаби терма жамоага номзод футболчиларни кўздан кечириб, жамоа ўзагини шакллантириш ишларини олиб боришади.

20 Noyabr, 2018|Янгиликлар|