Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияда Жанубий Корея билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ўйин «Queensland Sport and Athletics Centre» стадионида бўлиб ўтади ва маҳаллий вақт билан соат 20:00да (Тошкент вақти билан 15:00) бошланади. Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер шогирдлари Австралиядаги йиғин доирасида дастлабки ўйинни 15 ноябрь куни Ливан терма жамоасига қарши ўтказишган ва 0:0 ҳисобидаги дурангни қайд этгандилар.

Ўзбекистон терма жамоаси Австралиядаги йиғинда қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Элдорбек Суюнов (“Пахтакор”)
Ўткир Юсупов («Қўқон-1912»)

Ҳимоячилар:
Анзур Исмоилов (“Локомотив”)
Даврон Ҳошимов («Навбаҳор»)
Владимир Козак(“Пахтакор”)
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Акмал Шораҳмедов («Пахтакор»)
Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”)
Достон Турсунов («Нефтчи»)
Одил Ҳамробеков («Насаф»)
Олег Зотеев («Локомотив»)

Ярим ҳимоячилар:
Икром Алибоев («Локомотив»)
Достон Ҳамдамов («Анжи», Россия)
Азиз Турғунбоев («Навбаҳор»)
Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)
Элдор Шомуродов(“Ростов”, Россия)
Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)
Жавоҳир Сидиқов («Қўқон-1912»)
Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)

Ҳужумчи:
Бикмаев Марат (“Локомотив”)

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз январь ойида БАА мезбонлик қиладиган Осиё кубогида иштирок этади ва мазкур йиғин қитъанинг энг нуфузли мусобақага тайёргарлик вазифасини бажаради.

20 Noyabr, 2018|Янгиликлар|