«Олимпия ҳаракати» спартакиадасининг Хоразм вилояти босқичи якунланди

Хоразм вилоятида 18-23 ёшли спортчилар ўртасида «Олимпия ҳаракати» шиори остида вилоят спартакиадаси бўлиб ўтди. Маҳаллий ҳокимлик ва Миллий олимпия қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган «Олимпия ҳаракати» спартакиадасида спортчилар бокс, дзюдо, эркин кураш, таэквондо, каратэ, енгил атлетика бўйича ўзаро кураш олиб бордилар. Мусобақани ташкил этишдан мақсад, янги номларни саралаб олиб, терма жамоа учун муносиб захира тайёрлашдан иборатдир. Баҳслар давомида ўзини кўрсата олган спортчиларга терма жамоадан ўрин олиш учун имконият пайдо бўлади. Мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчилар декабрь ойида Тошкентда бошланадиган Республика босқичида иштирок этадилар.

Баҳсларда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан 900 нафарга яқин иштирокчи қатнашди. Мусобақа якунида кучли учликка кирган спортчилар қимматбаҳо совғалар ва диплом билан тақдирландилар.

19 Noyabr, 2018|Янгиликлар|