Оғир атлетика. Рустам Джангабаев иккита бронза медалини қўлга киритди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати якунланди.

Бугун мусобақада +109 кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилди. Ушбу вазн тоифасида юртимиз шарафини Рустам Джангабаев ҳимоя қилди.

Ҳамюртимиз даст кўтаришда 202 кг. натижа кўрсатди ва тўртинчи ўрин билан кифояланди. Силтаб кўтаришда эса 245 кг. тошни ўзига бўйсундирди ва бронза медалига сазовор бўлди. Иккикураш якунига кўра 447 кг. натижа кўрсатган Рустам бу борада ҳам бронза медалига эга чиқди.

Шу тариқа Туркманистондаги жаҳон чемпионати якунланди. Терма жамоамиз вакиллари мусобақа давомида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритдилар.

Полвонларимиз 12 ноябрь куни юртимизга қайтиб келадилар. Спортчиларимиз шу куни эрталаб соат 07:00да, пойтахтимиздаги «Жанубий» вокзалда тантанали равишда кутиб олинадилар.

10 Noyabr, 2018|Янгиликлар|