Руслан Нурутдинов жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Бугун мусобақада -109 кг вазн тоифасидаги спортчилар супачада курашга чиқишди. Ушбу вазн тоифасида юртимиз шарафини Олимпия ва Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпиони Руслан Нурутдинов ҳимоя қилди.

Ҳамюртимиз даст кўтариш баҳсларида ўз имкониятларидан фойдалана олмади. Силтаб кўтаришда эса 227 кг. натижа кўрсатди ва бронза медалига эга чиқди.

Эртага жаҳон чемпионатининг сўнгги куни ўтказилади ва унда +109 кг вазн тоифасида Рустам Джангабаев баҳсларга киришади.