Спорт курашлари. Ўзбекистон кубогидаги дастлабки ғолиблар номи маълум

Хабар бериб ўтганимиздек, Республика ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб интернатида спорт курашлари бўйича 2002-2003 йилларда туғилган кадетлар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳсларига старт берилди.

Кеча мусобақанинг биринчи кунида юнон-рум кураши бўйича баҳслар ўтказилди. Эътиборингизга беллашувларда совриндор бўлган спортчилар рўйхатини тақдим этамиз:

-45 кг:

1-ўрин: Тўрабек Эркинов (Бухоро)
2-ўрин: Афзал Сафаров (Самарқанд)
3-ўринлар: Асадбек Баҳромов, Мавлонбек Маметов (РИОЗМИ)

-51 кг:

1-ўрин: Акмал Ҳамроев (РИОЗМИ)
2-ўрин: Ихтиёр Ўтбосаров (Тошкент вилояти)
3-ўринлар: Исомиддин Юнусов (Бухоро), Саидбек Саидмуродов (Хоразм)

-60 кг:

1-ўрин: Амирбек Султонов (Бухоро)
2-ўрин: Аброр Тожиддинов (Андижон)
3-ўринлар: Асрор Мухторов (РИОЗМИ), Адҳам Тоҳиров (Хоразм)

-71 кг:

1-ўрин: Самандар Бобоназаров (Тошкент)
2-ўрин: Илҳом Иноғомов (Тошкент вилояти)
3-ўринлар: Давлат Солиев (Самарқанд), Азамат Абдуманнопов (Фарғона)

-92 кг:

1-ўрин: Жаҳонгир Ҳошимов (РИОЗМИ)
2-ўрин: Темур Насимов (Самарқанд)
3-ўринлар: Абдурашид Шарапов (Тошкент), Дилшод Йўлдошев (Андижон).

9 Noyabr, 2018|Янгиликлар|