Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини америкалик боксчига қарши ўтказади

Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги бешинчи жангини 24 ноябрь куни АҚШда ўтказади.

Атлантик Ситидаги «Hard Rock Hotel & Casino» аренасида ўтказиладиган жангда боксчимизга америкалик чарм қўлқоп устаси Исак Зарате рақиблик қилади. Ушбу жангда боксчимиз ўзининг WBA Inter-Continental камарини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев профессионал рингдаги фаолияти давомида 4 маротаба рингга чиқиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларнинг 3 тасини нокаут эвазига қўлга киритган.

Зарате эса 22 та жанг ўтказиб, 16 та ғалабага эришган. 3 та жангда мағлуб бўлган. Яна 3 та жангда эса дуранг қайд этган.

9 Noyabr, 2018|Янгиликлар|