Бугун Тошкентда дзюдо бўйича нуфузли Гран-При турнири бошланади

Бугун, 9 ноябрь куни пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида дзюдо бўйича Гран-При турнири старт олади. Тошкентда олтинчи маротаба ташкил этилаётган ушбу мусобақада жаҳоннинг 47 мамлакатидан 350 нафарга яқин спортчи иштирок этади.

Мусобақанинг биринчи кунида эркаклар ўртасида -60 ва -66 кг, аёллар ўртасида эса -48 кг, -52 кг, -57 кг вазн тоифаларида баҳслар ташкил қилинади. Беллашувларга соат 11:00 дан сўнг старт берилади.

9 Noyabr, 2018|Янгиликлар|