«IHF Inter-Continental Trophy». Финалда Хитой Тайпейига қарши ўйнаймиз

Таиланднинг Убонратжатхани шаҳрида гандбол бўйича 20 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида «IHF Inter-Continental Trophy» мусобақасининг Осиё минтақаси баҳслари ўтказилаётганлиги ҳақида хабар қилгандик.

Спортчиларимиз гуруҳ босқичида Ҳиндистон терма жамоасини 44:31, Хитой Тайпейи вакилларини 38:36 ҳисобида мағлуб этганликлари ҳақида хабар қилгандик. Ҳамюртларимиз гуруҳдаги сўнгги учрашувни мезбон – Таиланд терма жамоасига қарши ўтказишди ва 39:31 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Шу тариқа ёш гандболчиларимиз гуруҳ босқич баҳсларини юз фоизлик натижа билан якунладилар. Энди йигитларимиз эртага мусобақа ғолиблиги учун гуруҳдаги «эски таниш» – Хитой Тайпейи терма жамоаси вакилларига қарши паркетга чиқадилар.

Мусобақа ғолиби «IHF Inter-Continental Trophy»нинг жаҳон босқичига йўлланма олади.

8 Noyabr, 2018|Янгиликлар|