Оғир атлетика. Ҳамюртимиз ўз гуруҳида учинчи бўлди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақа доирасида -89 кг вазн тоифасида беллашувлар ўтказилмоқда. Ушбу вазнда «С» гуруҳида иштирок этган ҳамюртимиз Зайнобиддин Маҳамадаминов даст кўтаришда 156 кг. натижа кўрсатиб, иккинчи ўринни қўлга киритди. Силтаб кўтаришда эса 175 кг. тош кўтарди ва саккизинчи бўлди.

Иккикураш якунига кўра Зайнобиддин 331 кг. натижа кўрсатди ва учинчи ўринни қўлга киритди. Бугун шунингдек, мазкур вазн тоифасида «Б» гуруҳида Суннатилла Ўсаров баҳсларга киришади.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 10 ноябрга қадар давом этади.

6 Noyabr, 2018|Янгиликлар|