Бугун Мадридда каратэ бўйича жаҳон чемпионати бошланади

Бугун Испания пойтахти Мадрид шаҳрида каратэ бўйича 24-жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақада ер юзининг 139 мамлакатидан 1200 нафарга яқин спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этадилар.

Жаҳон чемпионатида қуйидаги спортчилар юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар:

Эркаклар:

-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Иқболжон Узоқов
-75 кг: Дастонбек Отаболаев
+84 кг: Ғофуржон Зоҳидов

Аёллар:

-50 кг: Бахринисо Бобоева
-61 кг: Барно Мирзаева
-68 кг: Дилдор Аннадурдиева

Баҳслар 11 ноябрга қадар давом этади.

Кеча Мадридда Жаҳон каратэ федерациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси раиси Аламжон Муллаев ва бош котиб Камолиддин Ходжаниязовлар иштирок этишди.

Миллий олимпия қўмитаси жаҳон чемпионатида ҳамюртларимизга муваффақиятлар тилайди.

6 Noyabr, 2018|Янгиликлар|