Эшкак эшувчиларимиз ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишмоқда

1 ноябрь куни академик эшкак эшиш бўйича, 2 ноябрда эса байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Тошкент денгизида ўқув-машғулот йиғинига киришдилар.

24 ноябрга қадар давом этадиган ўқув-машғулот йиғинларида спортчиларимиз олдинда турган нуфузли халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўрадилар.

20 нафар академик эшкак эшувчиларимиз мураббийлар С.Тян, Т.Исобоев, Б.Бобожонов қўл остида машғулот олиб бораётган бўлсалар, А.Пономарев, Р.Мирзадияров, В.Сергеев, В.Шубин бошчилигидаги йиғинда 18 нафар байдаркачимиз иштирок этмоқда.

5 Noyabr, 2018|Янгиликлар|