Слаломда эшкак эшиш. Спортчиларимиз Осиё чемпионатини учта медаль билан якунлашди

Эроннинг Караж шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтаётганлиги ҳақида хабар қилгандик.

Бугун ўтказилган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоа аъзоси Жанибек Темиргалиев махсус слалом йўналиши бўйича К-1 қайиғида яккалик баҳсларда иштирок этди ва бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа давомида 3 та медаль қўлга киритди. Бунгача спортчиларимиз жамоавий баҳсларда 2 та кумуш медалларига эга чиққандилар.

3 Noyabr, 2018|Янгиликлар|