Каратэчиларимиз Мадриддаги жаҳон чемпионатига йўл олдилар

5-11 ноябрь кунлари Испания пойтахти Мадрид шаҳрида каратэ бўйича 24-жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. «WiZink Center» аренасида ер юзининг 139 мамлакатдан 1200 нафарга яқин спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этадилар. Бугун спортчиларимиз Мадридга жўнаб кетишди.

Жаҳон чемпионатида қуйидаги спортчилар юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар:

Эркаклар:

-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Иқболжон Узоқов
-75 кг: Дастонбек Отаболаев
+84 кг: Ғофуржон Зоҳидов

Аёллар:

-50 кг: Бахринисо Бобоева
-61 кг: Барно Мирзаева
-68 кг: Дилдор Аннадурдиева

Қайд этиш лозимки, каратэ Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олганидан сўнг спортнинг ушбу турига бўлган қизиқиш сезиларли равишда ўсди.

Таққослаш учун бунгача ўтказилган жаҳон чемпионатларида иштирокчи мамлакатлар ва спортчилар сони қуйидагича бўлганди.

Линц-2016: 110 мамлакатдан 1049 нафар спортчи
Бремен-2014: 116 мамлакатдан 700 нафар спортчи
Париж-2012: 116 мамлакатдан 990 нафар спортчи

Миллий олимпия қўмитаси яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионатида каратэчиларимизга омад тилайди.

2 Noyabr, 2018|Янгиликлар|