Эронда слаломда эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди

Бугун Эроннинг Караж шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича 23 ёшгача бўлган ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида Осиё чемпионатига старт берилди.

Чемпионатда қитъамизнинг 9 та давлатдан спортчилар иштирок этишмоқда. Баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқдалар.

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида қуйидаги таркибда қатнашмоқда:

Абубакир Буканов
Баркамол Мирзаҳамдамов
Жонибек Темиргалиев
Сирожиддин Қўчқоров
Давид Эрнест
Исмоилбек Абдуманапов

Бугун саралаш баҳслари ўтказилмоқда. Эртага, 2 ноябрда жамоавий баҳслар, 3 ноябрда эса ярим финал беллашувлари ўтказилиши режалаштирилган.

Мусобақа 6 ноябрга қадар давом этади.

1 Noyabr, 2018|Янгиликлар|