Бокс. Эртага Марғилонда ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бошланади

1-8 ноябрь кунлари Марғилон шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 2001-2002 йилларда таваллуд топган ёш чарм қўлқоп усталари иштирок этишади. Баҳсларда 250 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради.

Қайд этиш лозимки, ушбу мусобақа Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун муносиб номзодларни саралаб олиш, уларни халқаро мусобақаларга тайёрлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

31 Oktabr, 2018|Янгиликлар|