Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги учинчи жангида ҳам нокаут эвазига ғалаба қозонди

Жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Баҳодир Жалолов бугун профессионал боксда ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Машҳур “Madison Square Garden” аренасида ўтказилган баҳсда ҳамюртимизга америкалик Тайрел Райт рақиблик қилди.

Жанг Баҳодирнинг устунлиги остида кечди. Кетма-кет берилган зарбалар натижасида тўртинчи раунддан сўнг рақиб жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Шу тариқа, боксчимиз ушбу баҳсни ҳам муддатидан олдин якунлади. Эслатиб ўтамиз, Жалолов бунгача ҳам иккита жанг ўтказиб, уларнинг ҳар иккисида ҳам нокаут эвазига ғалаба қозонганди.

Маълумот учун, Райт профессионал боксда бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда 14та жанг ўтказиб, уларнинг 9 тасида ғалаба қозонган (6та жангда нокаут эвазига). Бугунги мағлубият боксчи учун учинчиси бўлди. Яна 2 та жангда дуранг қайд этган.

28 Oktabr, 2018|Янгиликлар|