Дзюдо. Шарофиддин Лутфуллаев нуфузли «Катта дубулға» турнири совриндорига айланди

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» мусобақаси бошланди. Ушбу нуфузли турнирда ўзбекистонлик полвонлар ҳам иштирок этишмоқда.

Бугун -60 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Шарофиддин Лутфуллаев Украина, Грузия вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалгача етиб борди. Финал остонасида эса у афсуски бошқа бир грузиялик рақибга имкониятни бой бериб қўйди.

Ҳамюртимиз бронза медали учун кечган жангда қозоғистонлик Елдош Сметовни мағлуб этди ва совриндорлар қаторидан ўрин олди.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан спортчимизни муборакбод этади.

27 Oktabr, 2018|Янгиликлар|