Сув полоси. Йигитларимизда жанговар дуранг, қизларда эса мағлубият

Тошкент шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги VI Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун қизлар мусобақасида иккинчи, ўғил болалар ўртасидаги беллашувларда эса учинчи тур баҳслари ўтказилди. Қизларимиз иккинчи тур доирасида қозоғистонлик рақибларга тўқнаш келишди ва 5:9 ҳисобида имкониятни бой беришди. Йигитларимиз ҳам Қозоғистон терма жамоасига қарши баҳс олиб бордилар ва 9:9 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.

Бугунги натижалар:

Қизлар, 2-тур:

Қозоғистон – Ўзбекистон 9:5
Хитой – Япония 11:6

Ўғил болалар, 3-тур:

Қозоғистон – Ўзбекистон 9:9
Жанубий Корея – Япония 6:27
Эрон – Хитой 9:14

Эртага қизлар ўртасидаги мусобақада дам олиш куни бўлса, йигитлар тўртинчи тур баҳсларини ўтказишади:

Япония – Ўзбекистон
Хитой – Қозоғистон
Жанубий Корея – Эрон.

26 Oktabr, 2018|Янгиликлар|