Жаҳон чемпионати бошланди: Чусовитина икки йўналишда, Туробова эса кўпкураш баҳсларида иштирок этади

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича 48-жаҳон чемпионати старт олди. Мазкур жаҳон чемпионати спортнинг ушбу тури бўйича Токио 2020 Олимпия ўйинларига лицензия берувчи дастлабки мусобақадир.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда юртимиз шарафини Расулжон Абдураҳимов, Абдулла Азимов, Акобир Ҳамроқулов, Ҳусниддин Абдусаматов, Бобур Тошпўлатов каби спортчиларимиз ҳимоя қилмоқдалар.

Аёллар ўртасидаги беллашувларда эса афсонавий Оксана Чусовитина таяниб сакраш ва ходадаги машқлар йўналишида баҳсларга киришади. Ушбу нуфузли мусобақада илк маротаба иштирок этаётган Сабина Туробова эса кўпкураш беллашувларида ўз омадини синаб кўради.

Миллий олимпия қўмитаси жаҳон чемпионатида спортчиларимизга омад тилайди.

26 Oktabr, 2018|Янгиликлар|