16 – Осиё ўйинлари – Гуанчжоу 2010

2010 йилги Осиё ўйинлари Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтган. Мусобақада 225 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этган. Ўйинлар якунига кўра терма жамоамиз 11та олтин, 22та кумуш ва 23та бронза медалларини қўлга киритганлар. Умумий ҳисобда 56та медалга эга чиқилган.