Юнон-рум курашчиларимиз йиғинларни якунлашди, навбат жаҳон чемпионатига!

Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этаётганлигидан хабарингиз бор. Айни пайтда эркин ва аёллар кураши беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Эртадан юнон-рум кураши бўйича баҳсларга старт берилади.

Ушбу нуфузли мусобақага юнон-рум курашчиларимиз жиддий равишда тайёргарлик олиб бордилар. Вакилларимиз АҚШ, Хорватия, Франция, Испания, Эстония, Чили, Латвия, Ҳиндистон, Бразилия, Руминия, Литва, Сербия ва Венгрия терма жамоаси полвонлари билан қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз, юнон-рум курашчиларимиз мусобақада қуйидаги таркибда иштирок этадилар:

-55 кг: Илҳом Баҳромов
-60 кг: Феруз Тўхтаев
-63 кг: Елмурат Тасмурадов
-67 кг: Мирзобек Раҳматов
-72 кг: Арам Варданян
-77 кг: Билан Налгиев
-82 кг: Нурбек Ҳошимбеков
-87 кг: Рустам Ассакалов.

Миллий олимпия қўмитаси жаҳон чемпионатида юнон-рум курашчиларимизга омад тилайди.

23 Oktabr, 2018|Янгиликлар|