Спорт курашлари. Бугун уч нафар ҳамюртимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Жаҳоннинг 75 дан зиёд мамлакатидан 600 нафарга яқин спортчи иштирок этаётган мусобақада ҳамюртларимиз ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Бугун эркин кураш бўйича баҳслар старт олади. Чемпионатнинг биринчи кунида уч нафар ўзбекистонлик спортчи гиламга чиқади:

-61 кг: Аббос Раҳмонов
-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов
-86 кг: Абдурасул Ваҳобов.

Биз мазкур жаҳон чемпионатида полвонларимизга муваффақиятлар тилаймиз.

20 Oktabr, 2018|Янгиликлар|