Олимпиада-2018. Абдумалик Халаков олтин медалга эга чиқди!

Аргентинада ўсмирлар Олимпия ўйинларининг сўнгги куни давом этмоқда. Аввалроқ, -56 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Абдумалик Халаков финал жангини ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Ҳамюртимиз ҳал қилувчи жангида украиналик Максим Халиничевга қарши рингга чиқди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медалга эга чиқди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг ўсмирлар Олимпиадасидаги медаллари сони 15 тага етди. Айни пайтда ҳисобимизда 5 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медаллари мавжуд. 1 та олтин ва 1 та бронза медаллари микст баҳсларида қўлга киритилган.