Ўсмирлар Олимпиадаси: Умиджон Жалолов олтин медалга эга чиқди!

Аргентинада III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари давом этмоқда. Мусобақа ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли кечмоқда. Бироз аввал эркин кураш баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Умиджон Жалолов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олди.

-48 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Умиджон мусобақа давомида ЖАР ва Туркия вакилларидан устун келди. Ҳал қилувчи жангда эса грузиялик Гиорги Гегелашвилига қарши гиламга чиқди ва 8:2 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медалга эга чиқди.

Бу Ўзбекистон спорт делегацияси учун Аргентина Олимпиадасидаги 11-медаль бўлди. Айни пайтда ҳамюртларимиз томонидан 4 та олтин,  4  та кумуш ва 3 та бронза медаллари қўлга киритилган. 1 та олтин ва 1 та бронза медалларига микст баҳсларида эга чиқилган. Бу орқали Ўзбекистон ўсмирлар Олимпиадасида медаллар сифати бўйича ўз рекордини янгилади.