Буэнос-Айрес 2018. Гулбаҳор Файзиева терма жамоамизга навбатдаги олтин медални тақдим этди!

Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари давом эттирилмоқда. Бироз аввал ҳамюртларимиз томонидан яна бир олтин медаль қўлга киритилди.

Байдарка ва каноэ бўйича қизлар ўртасидаги яккама-якка баҳсларда иштирок этган Гулбаҳор Файзиева терма жамоамиз учун муҳим бўлган олтин медалларга эга чиқди. Ҳамюртимиз мусобақа давомида Янги Зеландия, Белорусь, Қозоғистон вакилаларидан устун келиб, финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи чиқишда эса венгриялик спортчини мағлубиятга учратди ва олтин медаль соҳибасига айланди.

Бу Ўзбекистон спорт делегациясининг Аргентинадаги тўққизинчи медалидир. Ҳамюртларимиз ҳисобида 3 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медаллари мавжуд. 1 та олтин ва 1 та бронза медаллари микст баҳсларида қўлга киритилган.