Узоқ кутилган олтин: Кумушхон Файзуллаева ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони!

Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари давом этмоқда. Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этишмоқда. Бироз аввал қизлар ўртасида оғир атлетика бўйича -63 кг вазн тоифасида баҳслар якунига етди. Қувонарлиси, баҳсларда иштирок этган Кумушхон Файзуллаева Ўзбекистон терма жамоасига олтин медални тақдим этди.

Ҳамюртимиз даст кўтаришда 94кг., силтаб кўтаришда эса 124кг., умумий ҳисобда 218кг. натижа кўрсатди ва олтин медаль соҳибасига айланди

Бу Ўзбекистон терма жамоаси учун Аргентинадаги Олимпия ўйинларида олтинчи медаль ҳисобланади. Уларнинг 2таси олтин, 2таси кумуш ва яна 2таси бронза медалларидир.