Параосиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН якунланди

Индонезиядаги Параосиё ўйинларида иштирок этаётган спортчиларнинг натижаларини ушбу саҳифа орқали ОНЛАЙН равишда кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ

 

Енгил атлетика. Фаҳриддин Ҳамроев 1500 метрга югуриш баҳсларида маррага биринчи бўлиб етиб келди ва Ўзбекистонга 31-олтин медални тақдим этди.

 

Сузишда энди 100 метрга чалқанча сузиш баҳсларида спортчиларимиз медаллар шодасига эга чиқишди. Иккита йўналиш ва бешта медаль!

Эркаклар:

1-ўрин: Кирилл Паньков
2-ўрин: Музаффар Турсунхўжаев

Аёллар:

1-ўрин: Шоҳсанамхон Тошпўлатова
2-ўрин: Нигорахон Мирзоҳидова
3-ўрин: Фотимахон Омилова

 

Енгил атлетикачиларимиз кечки дастурдаги чиқишларда иштирок этмоқдалар. Ядро улоқтиришда Муҳаммад Риҳсимов БРОНЗА медалини қўлга киритди.

Эркаклар ўртасида 400 метрга югуриш баҳсларида эса Миран Сахатов КУМУШ медалга сазовор бўлди. Аёллар ўртасида 400 метрга югуришда Сабина Суханова БРОНЗА медалига эга чиқди.

 

Сузиш. 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича баҳслар якунланди. Эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган беллашувларда олти нафар ҳамюртимиз шоҳсупага кўтарилди!

Эркаклар:

1-ўрин: Ислам Асланов
2-ўрин: Кирилл Паньков
3-ўрин: Дмитрий Хорлин

Аёллар:

1-ўрин: Шоҳсанамхон Тошпўлатова
2-ўрин: Фотимахон Амилова
3-ўрин: Нигорахон Мирзоҳидова.

 

Пауэрлифтинг. Фарҳод Умирзоқов тўртинчи натижа билан мусобақадаги иштирокини якунлади.

 

Дзюдо. Эркаклар ўртасида ўтказилган жамоавий беллашувларда эса спортчиларимиз учинчи ўрин учун баҳсда мўғулистонлик рақибларни мағлуб этишди. БРОНЗА МЕДАЛИ!

 

Дзюдо. Аёллар ўртасидаги жамоавий баҳсларда ҳамюртларимиз финалгача етиб боришганди. Ҳал қилувчи жангларда афсуски Жанубий Корея терма жамоасига имконият бой берилди. Бизда навбатдаги КУМУШ медаль!

 

Диск улоқтириш баҳсларида Сафия Бурханова 38,42 натижа билан КУМУШ медаль соҳибасига айланди.

 

Куннинг дастлабки ОЛТИН медали! Дониёр Солиев узунликка сакраш баҳсларида энг яхши натижани қайд этди ва олтин медални терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйди.

 

Бугун мусобақаларда қуйидаги спортчиларимиз иштирок этадилар:

Енгил атлетика:

Донёр Солиев (узунликка сакраш)
Сафия Бурханова (диск улоқтириш)
Муҳаммад Риҳсимов (ядро улоқтириш)
Ёрқин Одилов (найза улоқтириш)
Иззат Турғунов (узунликка сакраш)
Сабина Суханова (400 метрга югуриш)
Фаҳриддин Ҳамраев (1500 метрга югуриш)
Сирожиддин Норов (1500 метрга югуриш)

Сузиш:

Дмитрий Хорлин (100 метр, баттерфляй)
Ислам Асланов (100 метр, баттерфляй)
Кирилл Панков (100 метр, баттерфляй)
Муҳаммад Абдураимов (100 метр, баттерфляй)
Шохсанам Тошпулатова (100 метр, баттерфляй)
Фотима Амилова (100 метр, баттерфляй)
Нигора Мирзоҳидова (100 метр, баттерфляй)

Дмитрий Хорлин (100 метр, чалқанча усул)
Музаффар Турсунхўжаев (100 метр, чалқанча усул)
Фирдавсбек Мусабеков (100 метр, чалқанча усул)
Кирилл Панков (100 метр, чалқанча усул)
Шоҳсанам Тошпулатова (100 метр, чалқанча усул)
Фотима Амилова (100 метр, чалқанча усул)
Нигора Мирзохидова (100 метр, чалқанча усул)

Дзюдо:

Эркаклар жамоавий баҳси
Аёллар жамоавий баҳси

Пауэрлифтинг:

Фарҳод Умирзоқов

11 Oktabr, 2018|Янгиликлар|