Ўзбек спортчиси Параосиё ўйинларида жаҳон рекордини янгилаб, олтин медалга эга чиқди!

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Мусобақа ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли давом этмоқда.

Бироз аввал эркаклар ўртасида ядро улоқтириш баҳслари ниҳоясига етди. Қувонарлиси, унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ҳусниддин Норбеков 16,35 м натижа қайд этди ва жаҳон рекордини ўрнатди.

Норбековнинг медали Ўзбекистон спорт делегацияси учун Параосиё ўйинларидаги 13-медаль бўлди. Уларнинг 9таси олтин, 3таси кумуш ва 1таси бронза медалларидир.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа 13 октябрь куни ниҳоясига етади.