Таэквондочимиз Улуғбек Рашитов III ўсмирлар Олимпия ўйинларида Ўзбекистонга дастлабки медални тақдим этди

Буэнос-Айресда III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари бошланиб кетди. Мусобақанинг илк кунидаёк ёш спортчиларимиз дастлабки медалга эга чиқишди. Таэквондо бўйича -48кг вазн тоифасида юртимиз шарафини қилаётган Улуғбек Рашитов мусобақа давомида Мўғулистон ва Жанубий Корея вакилларини мағлубиятга учратиб, финалгача етиб борди.

Ҳал қилувчи жангда эса у афсуски россиялик Дмитрий Шишкога имкониятни бой бериб қўйди ва якунда кумуш медалга эга чиқди.