Буэнос-Айресдаги Олимпия шаҳарчасидан ФОТОРЕПОРТАЖ

Тошкент вақти билан эртага тонгда Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Ўйинлар давомида спорт делегациялари аъзолари махсус барпо этилган Олимпия шаҳарчасида истиқомат қиладилар. Бугун биз мазкур Олимпия шаҳарчаси ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шаҳарчага кириш олдидан кичик дам олиш майдончалари мавжуд. У ерда тоза хавода ўтириб, аввалги Олимпия ўйинлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш мумкин. Спортчилар шунингдек турли танловларда иштирок этиб, эсдалик совғалари соҳибига ҳам айланишлари мумкин бўлади.

 

Иштирокчи мамлакатлар байроқлари акс этган девор. Ватанимиз байроғини бир уринишдаёқ топа оласизми?

 

Шаҳарча ҳудудида жойлашган ошхонада эса спортчилар ва делегация расмийлари овқатланишади

 

Иш жараёнини ташкил этиш

 

Шаҳарчада дам олиш, залда машғулот ўтказиш, очиқ ҳавода шуғулланиш учун барча имкониятлар етарли

 

Ҳар бир иштирокчи мамлакат ўз байроғини илиб қўяди. Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон байроғи энг катталаридан бири!

 

Боксчиларимизнинг машғулот жараёнлари

 

Спортчиларимизнинг иштироклари ҳақидаги маълумотларни Миллий олимпия қўмитасининг расмий сайтида кузатиб боринг!