18 — Осиё ўйинлари — Жакарта-Палембанг – 2018

2018 йилги Осиё ўйинлари Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтган. Мусобақада 234 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этган. Ўйинлар якунига кўра терма жамоамиз ўзбек спорти тарихидаги энг яхши натижани қайд этди. Спортчиларимиз мусобақа давомида 21та олтин, 24та кумуш ва 25та бронза медалларини қўлга киритганлар. Умумий ҳисобда 70та медалга эга чиқилган.

Ўзбекистон медаллар сифати бўйича рейтингда 5-ўринни эгаллаган.