Дзюдочиларимизнинг жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум

20-27 сентябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри дзюдо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Жаҳоннинг 131 мамлакатидан 800 нафардан зиёд спортчи иштирок этадиган нуфузли мусобақада ўзбекистонлик полвонлар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Терма жамоамиз жаҳон чемпионатида қуйидаги таркибда иштирок этади:

Эркаклар:

-60кг: Шарофиддин Лутфуллаев
-66кг: Сардор Нуруллаев
-73кг: Ҳикматулло Тўраев, Ғиёсжон Бобоев
-81кг: Шарофиддин Болтабоев
-90кг: Давлат Бобонов
-100кг: Муҳаммадкарим Хуррамов, Шерали Жўраев
+100кг: Бекмурод Олтибоев

Аёллар:

-48кг: Маржона Салоҳиддинова
-52кг: Гулноза Зияева
-57кг: Амина Мамедова
-70кг: Гулноза Матниязова, Шоҳиста Назарова
-78кг: Нодира Юлдашева

Мураббийлар:

Фарход Тўраев
Бекзод Тўрабоев
Рафгат Измайлов

Массажчи: Жавлон Ҳасанов

Жаҳон чемпионати давомида Халқаро дзюдо федерациясининг навбатдаги Ассамблеяси ўтказилади. Унда Ўзбекистон дзюдо федерацияси бош котиби Абдулло Муродов иштирок этиши кўзда тутилган.

Ҳамюртларимиз 17 сентябрь куни Бокуга жўнаб кетадилар.