Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун Индонезия пойтахти Жакартадаги «Gelora Bung Karno Stadium»да XVIII Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда мазкур ўйинларда иштирок этувчи барча мамлакатлар спорт делегациялари стадион бўйлаб тантанали тарзда чиқиш қилишди. Шунингдек, маросимда мезбон мамлакат – Индонезия маданияти, анъаналари акс этган турли саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди. Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон спорт делегациясида боксчимиз Исроил Мадримов байроқдор вазифасини бажарди.

Эътиборингизга очилиш маросимидан олинган суратларни тақдим этамиз.

Суратлар муаллифлари Анвар Ильясов, Ҳасан Пирмуҳаммедов ва Маъруфжон Асқаров