Президентимиздан совға сифатида 2 хонали уй қабул қилиб олган шахматчимиз Буюк Британиядаги Очиқ чемпионатда ғолиб бўлди

6-16 июль кунлари Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида заиф эшитувчилар ўртасида шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтди. Нуфузли мусобақа доирасида Очиқ чемпионат ҳам ташкил этилди. Унда ўзбекистонлик шахматчи, 2004 (Маленте, Германия) ва 2008 йилги (Сант-Галлен, Швейцария) заиф эшитувчи ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони, 2015 йилги Осиё чемпиони (Улан-Батор, Мўғулистон) Сирожиддин Зайниддинов ҳам иштирок этди.

Очиқ чемпионат якунларига кўра 8 очко жамғарган Сирожиддин биринчи ўринни қўлга киритди ва мусобақа ғолибига айланди. Маълумот учун, чемпионатда 30 нафар шахматчи ўз омадини синаб кўрди.

Эслатиб ўтамиз, Сирожиддин аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан икки хонали уй билан тақдирланганди. Миллий олимпия қўмитаси шахматчимизни навбатдаги муваффақият билан қутлайди ва унинг келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилайди.